• info@agros.uz
×

Ҳурматли акциядорлар!

Жамиятнинг бугунги акциядорлар умумий йиғилишидан асосий мақсад Жамият томонидан 2017 йилда суғурта фаолиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларига якун ясаш ҳамда 2018 йилда Жамиятни ривожлантиришнинг энг мухим устувор йуналишларини белгилаб олишдан иборат.

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан 2017 йил якунлари бўйича эришилган кўрсаткичлари тўғрисида гапирадиган бўлсак.

Ҳозирги кунда “Ўзагросуғурта” АЖ республика суғурта бозорида ўзининг нуфузли ўрнига эга бўлиб, қишлок хўжалик корхоналарига ва қишлоқ аҳолисига ўзининг 140 дан ортиқ суғурта турлари билан 202 та ҳудудий бўлинмалари орқали суғурта хизматларини кўрсатиб келмокда.

Эришилган кўрсаткичларга кўра суғурта бозорида фаолият юритаётган суғурта ташкилотлар орасида 2017 йил натижалари бўйича тузилган суғурта шартномалари, йиғилган суғурта мукофотлари ва тўланган суғурта товонлари бўйича Жамият етакчи ўринни эгаллади.

Жамият томонидан 2017 йилда белгиланган устувор йўналишларни изчил амалга ошириш, Республика суғурта бозорида Жамият мавқеини мустаҳкамлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Натижада, ҳисобот даври мобайнида 133,8 млрд.сўм суғурта мукофотлари таъминланди. Йиғилган суғурта мукофотларининг 60,7 млрд.сўми (45,4%) мажбурий ва 73,1 млрд.сўми (54,6%) ихтиёрий суғурта турларига тўғри келади. Шу ўринда суғурта мукофотларининг 46,1 млрд.сўми аҳоли суғуртаси, 37,0 млрд.сўми қишлоқ хўжалик суғуртаси ва 50,7 млрд.сўми бошқа суғурта турларидан иборат. Жамиятнинг таъминланган суғурта мукофотлари ҳажми бўйича Республика суғурта бозоридаги улуши 14,4 фоизни ташкил қилди.

Жамият 2017 йил якунлари бўйича суғурта шартномалари тузиш жиҳатидан Республика суғурта бозорида илғорликни қўлга киритди. Жамият томонидан 3,3 миллион дона суғурта шартномалари тузилди, республика суғурта бозорида расмийлаштирилган шартномаларнинг қарийб 53,7 фоизи Жамият улушига тўғри келди.

Тузилган шартномаларнинг 3,2 миллионтаси аҳоли суғуртаси, 53,7 мингтаси қишлоқ хўжалиги суғуртаси ва 116,6 мингтаси бошқа суғурта турларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида Жамият томонидан олинган суғурта мажбуриятлари доирасида жами 96,7 млрд.сўм суғурта товонлари тўлаб берилди, шундан 73,9 млрд.сўм (76,4%) қишлоқ хўжалик суғуртасига, 9,1 млрд.сўм (9,4%) аҳоли суғуртасига ва 13,7 млрд.сўм бошқа суғурта турларига тўғри келди. Республика суғурта бозорида суғурта қилдирувчиларни суғурта ҳимоясига олиш натижасида тўлаб берилган суғурта товонларининг 35,4 фоизи “Ўзагросуғурта” АЖ улушига тўғри келди.

Тузилган шартномалар бўйича олинган мажбуриятлар 47,8 трлн. сўмни ташкил этди (ўтган йилга нисбатан 5,1 трлн. сўм кўп), ўсиш суръати 11,9 % ни ташкил қилди. Олинган суғурта мажбуриятларнинг 27,8 фоизи аҳоли суғуртасига, 4,0 фоизи қишлоқ хўжалик суғуртасига ва 68,2 фоизи бошқа суғурта турлари улушига тўғри келди.

Жамият томонидан суғурта тўловлари бўйича суғурта қилдирувчилар олдидаги молиявий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш учун 2017 йил давомида шакллантирилган суғурта захираларининг умумий миқдори 109,7 млрд.сўмни ташкил қилиб, шундан 18,1 млрд.сўми ёки 16,5 фоизи мажбурий суғурта турлари бўйича шакллантирилган барқарорлаштириш захираларига тўғри келди.

Соҳада суғурта агентларининг кўпайтиришга жиддий эътибор қаратилиши, зарар кўрган аҳоли мол-мулкига суғурта товонларининг ўз вақтида тўлаб берилиши натижасида аҳолининг Жамият фаолиятига бўлган ишончи янада ошди. Жамият тизимида фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар ва агентлар сони 3 787 тани ташкил қилиб, шундан               1 615 таси штатдаги ходимлар, 1 904 таси жисмоний агентлар ва 268 таси юридик агентлар.

 

Ҳурматли акциядорлар, ўтган 2017 йилда қилинган ишлар натижаларига якун ясар эканмиз, Жамият томонидан мамлакатимиз аҳолиси, корхона ва ташкилотлар, қишлоқ, хўжалик махсулотлари ишлаб чиқарувчиларга суғурта хизматларини сифатли кўрсатилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Албатта, олдимизда турган вазифалар ҳали кўп. 2017 йилда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиб, 2018 йилда олдимизга қўйилаётган ва бизлар учун энг зарур ҳисобланган, суғурта фаолиятини янада жадаллик билан ривожлантиришда 2018 йил учун республика Ҳукуматининг иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларидан келиб чиқиб, ўзимизнинг устувор йўналишларимизни белгилаб олдик.

Булар қуйидагилардан иборат:

·                Жамиятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришни жадаллаштириш. Бунда:

-                 “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида Республика аҳолисига айниқса, қишлоқ жойлардаги ва чекка ҳудудлардаги аҳолига сифатли ва имтиёзли суғурта маҳсулотларини таклиф қилиш орқали уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш;

-                 Молиявий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва суғурта хизматлари ўсишининг юқори суръатларини сақлаш. Шунингдек, самарадорлик даражаси юқори бўлмаган ҳудудий бўлинмалар фаолияти юзасидан доимий иқтисодий чуқур таҳлиллар олиб бориш, уларни фаолиятини такомиллаштириш;

-                 иш юритиш харажатларини оптималлаштириш, иқтисодий инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурини мукаммал олиб бориш;

-                 легализация бўйича ислоҳотларни давом эттириш;

-                 Жамиятда моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва шу орқали иш унумдорлигини янада оширилишини таъминлаш;

-                 Мол-мулк суғуртаси бўйича суғурта бозорининг янги сегментларини жорий этиш;

-                 Шахс суғуртаси яъни, турли бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурталаш тармоғини такомиллаштириш;

-                 Мажбурий суғурта турларини янада оммавийлаштириш;

-                 Жамиятнинг маркетинг тармоғини кенг ривожлантириш, сифат менежменти талаблари асосида иш фаолиятни такомиллаштириш;

·                Қишлоқ хўжалик суғуртасини ривожлантириш ва бу йўналишда таркибий ўзгартиришларни давом эттириш;

-                 Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришда Жамият ҳиссасини янада ошириш, бунда айниқса, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини суғуртавий ҳимояланишини таъминлаш;

-                 Қишлоқ хўжалик ва мулкий суғурта бўйича таваккалчилик даражаларини чет эл тажрибалари асосида ўрганиб, янги суғурта турларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;

·                Жамиятнинг инфратузилмасини мустаҳкамлаш;

-                 Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш, Бошқарув ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятини янада яхшилаш, бунда юқори малакали ва замонавий тафаккурга эга бўлган кадрлар билан мустаҳкамлаш;

-                 Ҳудудий ва агентлик тармоқларини ривожлантириш;

-                 Аджастерлик, сюрвейерлик, актуар хизматлар кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш;

-                 2018 йилга мўлжалланган янги иш ўринлари дастури кўрсаткичларини таъминлаш;

-                 Жамият фаолиятини янада замонавийлаштириш, хорижий тажрибаларни тадбиқ  этиш мақсадида, ходимларни чет элда малакаларини ошириш;

-                 Ахоли ўртасида суғурта маданиятини янада юксалтириш, тизимдаги ходимларни ва суғурта агентларини ишга бўлган қизқишини ошириш мақсадида имтиёзли тарифлар асосида “Акциялар” ўтказиш;

-                 Суғурта агентлари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш

-                 Тизимдаги меъёрий хужатларни қайта хатловдан ўтказиш;

-                 Тизимда қайта суғурталаш хизматларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, қайта суғурталаш фаолияти юзасидан ҳалқаро тажрибани ўрганиш ва Жамият тизимига тадбиқ этиш мақсадида хорижий қайта суғурталаш компаниялари ва қайта суғурта брокерлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

·                Тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

-                 Жамият фаолиятини тезкор бошқаришга доир электрон дастурларни жорий этиш, уларни такомиллаштириш;

-                 Ҳудудий бўлинмалар иш фаолияти самарадорлигини ошириш учун замонавий техника ва технологияларни иш жараёнида қўллаш;

-                 Жамият Бошқаруви ҳамда филиаллараро масофавий видеоселектор йиғилишлари, семинар ва ўқув машғулотларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

-                 Жамият бўлинмаларини on-line тизимида ишлаш учун техник таъминотини такомиллаштириш;

Ягона ҳисоб ва маълумотларни қайта ишлаш тизимини яратиш.

SOS
×
Anti-corruption